date

Ёш юлдуз Ямал кумирини кўриш учун Бразилияга учди! (видео)

Ёш юлдуз Ямал кумирини кўриш учун Бразилияга учди! (видео)
Футболчилар оламида кумир билан юзма-юз кўришиш ҳар қандай ёш иқтидор эгаси учун орзу. Бу орзуни эса яқинда "Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямал амалга оширди.

17 ёшли Ямал ҳаётдаги илҳом манбаси — Бразилия терма жамоасининг афсонавий ҳужумчиси Неймар билан учрашиш учун Рио-де-Жанейро шаҳрига саёҳат қилди. Улар биргаликда қуёшли Бразилия кўчаларида гольф-карларда саёҳат қилиб, яхши кайфиятда суҳбатлашишди. Видеолавҳаларда иккисининг самимий муносабати, кулги ва чинакам дўстона муҳит яққол кўринади.

Кумирининг юртига ташриф буюриш ва у билан бирга вақт ўтказиш — Ямал учун нафақат орзу, балки янги босқичдаги мотивация ҳамдир. Шу орқали у ўз йўлидаги қадамларини янада қатъийлаштириши, келажакда катта ютуқларга эришиши мумкин.

Неймар учун эса бу учрашув унинг ёш авлодга қандай таъсир ўтказаётганини англашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ёш авлод унга нафақат футболчи сифатида, балки замонавий футбол руҳи ва услубининг рамзи сифатида қарайди.

Ламин Ямалнинг кумирини йўқлаб Бразилияга йўл олиши унинг қанчалик самимий ва фидоий эканини кўрсатади. Ундаги муҳаббат ва эҳтиром нафақат мухлислар, балки барча ёш футболчилар учун катта илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ёш юлдуз Ямал кумирини кўриш учун Бразилияга учди! (видео)