
Яқин Шарқда юзага келган жиддий геосиёсий муаммолар фонида Исроил Бош вазири Биньямин Нетаняху халққа мурожаат йўллаб, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампга Эрондаги ядровий объектларга берилган зарбалар учун чуқур миннатдорлик изҳор қилди.
Нетаняху ўз сўзида, 13 июнь куни бошланган операция вақтида Эрон ядро инфратузилмалари қандай қилиб бўлмасин тўлиқ йўқ қилиниши учун қатъий қарор қабул қилинганини таъкидлади. Исроил раҳбарига кўра, бу вазифа муваффақиятли бажарилди ва ўз ваъдаси тўлиқ амалга оширилди.
Эътиборли жиҳати шундаки, операция Қўшма Штатлар мудофаа салоҳияти ва Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) билан тўла мувофиқликда ўтказилди. Нетаняхунинг айтишича, зарбалардан сўнг Трамп шахсан унга қўнғироқ қилган ва бу суҳбат “жуда самимий, тарихий ва таъсирли” бўлган.
Бош вазир, шунингдек, АҚШ президентининг ушбу "жасоратли ва катта масъулият талаб қилувчи" қарори нафақат Исроил учун, балки бутун Яқин Шарқ минтақасидаги барқарорлик ва хавфсизлик учун муҳим бурилиш нуқтаси бўлганини таъкидлади. Нетаняху Трамп қарорининг тарихий аҳамиятини алоҳида эътироф этди.
Нетаняхунинг таъкидлашича, ушбу биргаликдаги чоралар ядро қуроли тарқалишининг олдини олиш ва минтақадаги хавф-хатарларга қарши самарали курашиш имконини берди. Исроил раҳбари Америка қўллови ва стратегик ҳамкорлиги бўлмаса, бу каби катта масштабли операцияни амалга ошириш амри маҳол бўлишини билдирди.
Қайд этиш жоиз, айни пайтда Эрон ва Исроил ўртасида кескинлик кучайиб, минтақада халқаро ҳамжамият диққат билан кузатаётган воқелик яратилган. Америка президенти Доналд Трампнинг “тарихий ва жасоратли” қарорлари Яқин Шарқда янги сиёсий мувозанатни шакллантириши мумкинлиги айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар