Украина ОАВда Украинанинг собиқ бош вазири Арсений Яценюк томонидан АҚШнинг Флорида штатида бир нечта вилла сотиб олингани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Бу ҳақда украиналик тадбиркор Олег Торгалога иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри ёзган.
Торгалонинг айтишича, Яценюк Майамига учиб келиб, нархи бир миллион доллардан 5 миллион долларгача бўлган 24 та кўчмас мулк объекти сотиб олган. Тадбиркор бу хабарни беришда Майамида яшовчи ва ўн йилдан кўпроқ кўчмас мулк сотиш билан шуғулланувчи дўстига иқтибос келтирмоқда.
"У менга ўзини ақлбовар қилмас хавфларга қўйган, Майданимиз қаҳрамони Арсений Яценюк ҳақида сўзлаб берди. Аниқланишича, у яқинда Майамига учиб келган ва 24 та объект (вилла) сотиб олган. Ҳамма объектларни каталоглар бўйича танлаган, баъзиларини ўзи кўрган, баъзиларига эса ёрдамчиларини юборган", деб ёзган Торгало фейсбукда.
Торгало ушбу ахборот "аниқлигини" ва бу хабар учун тўлиқ жавоб беришини таъкидлаб ўтган. Бундан ташқари, Торгало Яценюкнинг АҚШдаги бу фаолияти билан боғлиқ ҳолда журналистик тергов ташкиллаштиришга ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди