Хитойнинг Wuchang Shipbuilding Industry Group кемасозлик компанияси Атлантика океанида 1912 йилда чўкиб кетган машҳур ва машъум "Титаник" кемасининг нусхасини қуришни бошлади. "Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, ушбу лойиҳага инвестициялар 1 млрд юанни (145 млн доллар) ташкил қилади.
Кемасозлик компанияси бош директори ўринбосари Ван Вэйлиннинг журналистларга маълум қилишича, янги кема "Титаник"нинг тўлиқ нусхаси бўлади. Унинг узунлиги 269 метрни, эни 29 метрни ташкил қилади. Бироқ янги кема "Титаник"дан фарқли ўлароқ, бирорта ҳам рейс амалга оширмайди ва Даин уездидаги сув ҳавзаларидан бирида абадий қолдирилади. Лойиҳа муаллифларининг ғоясига кўра, янги "Титаник" минтақадаги сайёҳлик аттракционларидан бири бўлиши керак.
Кеманинг ички интерьери "Титаник"нинг ичидаги ҳашаматга мос яратилади: кемасозлар ва дизайнерлар машъум кемадаги том маънода ҳар бир детални, жумладан театр, биринчи синф каюталари, сув ҳавзаси ва баллар залини қайта гавдалантиришмоқчи. Компания бунинг учун АҚШ ва Буюк Британиядан техник мутахассисларни жалб қилмоқчи.
Лойиҳа Sichuan Star Energy Investment Group томонидан молиялаштирилмоқда ва минтақадаги сайёҳлик тармоғини жонлантиришга мўлжалланган.
"Титаник" кемаси 1912 йил 15 апрелга ўтар кечаси айсберг билан тўқнашиши оқибатида фалокатга учраган. "Титаник" қолдиқлари Атлантика океанининг шимолий қисмида 3,7 минг метрдан зиёдроқ чуқурликда қўним топган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди