
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда Кун нашри хабар бермоқда.
"Фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди", деб айтди Песков Туркиядан Сурияга нисбатан позицияси бўйича тушунтириш олинган-олинмаганлиги ҳақидаги саволга.
Бундан ташқари, томонлар Россия-Туркия муносабатларини, жумладан яқин орада турли даражада бўлиб ўтадиган икки томонлама алоқаларни муҳокама қилишди.
"Россия-Туркия муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди", деб айтилди хабарда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар