
Ядровий иншоотларга қарши қилинган ҳаво зарбалари ортидан Эрон расмийлари халқаро сиёсий мулоқотларга муносабатини янада кескинлаштирди. Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Равончи АҚШ ёки Исроил билан ҳар қандай музокара ўтказиш эҳтимолини қатъий рад этди.
Унинг таъкидлашича, бу каби мулоқотлар ҳеч қандай мантиқий ечимга олиб келмайди. ARD телеканалига берган интервьюсида Тахт-Равончи шундай деди: “Музокараларни давом эттириш мутлақо бефойда.”
Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳеч қачон фақат дипломатик стол атрофида ўтириш учун музокарага киришмайди. Бунинг ўрнига, мамлакат ўз суверенитети ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга тайёр. “Биз шунчаки гаплашиш учун гаплашмаймиз. Агар ҳужум қилинган бўлса, керакли чоралар кўрилади”, — деб қўшимча қилди дипломат.
Сиёсий таҳлилчиларга кўра, бу баёнот Теҳроннинг мавқеини янада шиддатли йўналишга бурган ва ҳарбий-сиёсий қарама-қаршиликнинг чуқурлашишини кўрсатмоқда. Эрон ҳарбийлари эса, Тахт-Равончининг сўзларига кўра, ўз вазифасини аниқ билар экан, керакли қарорлар қабул қилишга тайёр.
Яқин Шарқдаги вазият тобора мураккаб тус олмоқда. АҚШ ва Исроилнинг сўнгги ҳаракатларига жавоб сифатида Эроннинг мулоқотдан воз кечиши минтақавий мувозанатни янада издан чиқариши мумкин. Халқаро ҳамжамият эса Теҳроннинг кейинги қадамларини диққат билан кузатмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар