
Франция пойтахти Парижда жойлашган Диснейлендда жуда шубҳали ва шов-шувли воқеа рўй берди — 21 июнь куни тонгда тўй кўринишида ташкил этилган шахсий тадбирда 9 ёшли украиналик қизчага уйланмоқчи бўлган 22 ёшли британиялик эркак полиция томонидан қўлга олинди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, “тўй”га тахминан 100 га яқин меҳмон таклиф этилган. Тадбир жойига келган меҳмонлар орасида қизчанинг 41 ёшли онаси ҳам бўлган. Диснейленд ходимлари ушбу ноодатий ва шубҳали вазиятни кўриб, зудлик билан полицияга хабар беришган.
Тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар эркак ва қизчанинг онасини ҳибсга олишди. Эркак ўзини продюсерлик компанияси директори сифатида таништириб, воқеа “фильм суратга олиш жараёни” эканини иддао қилган. Аммо бу изоҳ ҳеч кимни қониқтирмади.
Шу билан бирга, прокуратура мазкур “тўй”ни саҳналаштирилган деб баҳоламоқда. Таъкидланишича, қизча зўравонликка учрамаган бўлса-да, жиноят иш қўзғатилган ва тергов ишлари бошланган.
Воқеа гувоҳларидан бири шундай деди:
“Ҳаммамиз оддий тўйга борамиз деб ўйлагандик. Ҳеч ким тўққиз ёшли қизча “келин” эканини кутмаган. Диснейленд ходимлари ўз вазифасини жуда профессионал даражада бажарди.”
Бу воқеа интернетда ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Муҳокамалар асосан бола ҳуқуқлари, ота-оналар масъулияти ва болаларни суистеъмол қилишга оид масалалар атрофида бўлмоқда.
Диснейленд маъмурияти эса бу каби ҳодисаларга нисбатан “ноль толерантлик” сиёсатини олиб боришини маълум қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар