
Яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп Кентукки штатидан сайланган Конгресс Вакиллар палатаси аъзоси Томас Массининг Америка томонидан Эроннинг ядро инфратузилмасига берилган зарбаларга нисбатан билдирган танқидий фикрларига кескин муносабат билдирди. Truth Social ижтимоий тармоғида чиқиш қилган Трамп Массини “дайди” деб атади ва уни Конгрессдан ҳайдаш лозимлигини алоҳида таъкидлади.
“Бу дайдини зудлик билан Конгрессдан ҳайдаб чиқариш керак!”, дейди Трамп.
Маълумот учун, Томас Масси АҚШнинг сўнгги ҳарбий ҳаракатларига қарши чиқиб, Эроннинг ядровий объектларига берилаётган зарбаларни қоралади. Трамп эса бу танқидни мутлақо қабул қилмасдан, Массининг MAGA (Make America Great Again) ҳаракатига алоқадор эмаслигини, у фақат ўзини унинг тарафдори деб аташини эслатди. Шунингдек, президентнинг сўзларига кўра, Масси ватанпарварлик сиёсатини ёқламайди ва ҳатто “ҳар қулай фурсатда “Америкага ўлим” деб бақираётган” Эрон манфаатларини ҳимоя қилмоқда.
Шу пайтгача Америка жамоатчилигида ҳам Эронга берилган зарбаларга муносабат турлича бўлмоқда. Масалан, Лос Анжелес округи шерифи ҳам ижтимоий тармоқда ўз саҳифаси орқали Эронга ҳамдардлик билдирган эди, аммо кейинчалик постини ўчириб ташлашга мажбур бўлди. Бу эса мамлакат ичида ҳам можаро бўйича қарашлар бир хил эмаслигини кўрсатади.
22 июнга ўтар кечаси президент Дональд Трамп раҳбарлигидаги Америка ҳарбий-ҳаво кучлари Эроннинг учта ядровий инфратузилмасига кучли зарбалар берди. Асосий нишон сифатида Фордо уран бойитиш заводи танланди. Трамп ўз баёнотида Эроннинг барча асосий ядровий объектлари “бутунлай ва тўлиқ йўқ қилинганини” билдирди. Бироқ, Теҳрон расмийлари Фордо заводига фақат қисман зарар етганини таъкидлашди.
Бу воқеалар фонида АҚШ ва Эрон ўртасидаги зиддият янги босқичга кўтарилди. Дональд Трамп ўзининг қатъий ва ҳеч қандай муросага бормаслиги билан яна бир бор Америка жамоатчилиги ва халқаро майдонда жиддий эътибор қозонди.
Бу каби қатъий баёнотлар ва кескин сиёсий қарама-қаршиликлар АҚШ ички сиёсий муҳити ва ташқи сиёсатининг янада мураккаблашувига олиб келмоқда. Мавжуд вазият нафақат АҚШ ва Эрон муносабатлари, балки халқаро хавфсизлик учун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар