date

Эрон ва Исроил ўртасида ўт очиш тўхтади: томонлар сулҳда қандай ғалабани кўрмоқда?

Эрон ва Исроил ўртасида ўт очиш тўхтади: томонлар сулҳда қандай ғалабани кўрмоқда?
Яқин Шарқдаги зиддиятли кунлардан сўнг, ниҳоят, Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларга нуқта қўйилди. Тошкент вақти билан соат 10:00 да расман кучга кирган отишмаларни тўхтатиш ҳақидаги сулҳ икки томон учун ҳам муҳим дипломатик натижа сифатида баҳоланмоқда.

Эрон: “Душман мағлубиятни тан олди”

Эрон Хавфсизлик кенгаши расмий баёнот бериб, мамлакат ўз қуролли кучларининг жасорати ва бирдамлиги туфайли душманни пушаймон бўлишга, мағлубиятни тан олишга ва тажовузни бир томонлама тўхтатишга мажбур қилганини таъкидлади. Баёнотда айтилишича, Эрон армияси ҳар қандай янги таҳдидга тайёр бўлиб қолган, “қўли тепки устида”. Мамлакат ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи эса “Исроилни жазолаш” бўйича ҳарбий операция ўз якунига етганини маълум қилди. У, шунингдек, миллий армияга ва ҳар бир ватандошга сўнгги дақиқагача Ватанни ҳимоя қилишга тайёр бўлгани учун самимий миннатдорлик изҳор қилди.

Исроил: “Барча мақсадларимизга эришдик”

Исроил Вазирлар Маҳкамаси эълон қилган баёнотда, сўнгги 12 кунлик тўқнашувларда барча мақсадлар амалга ошгани, мамлакатга юзланган экзистенсиал таҳдид бартараф этилгани таъкидланди. Яҳудий давлатида бу воқеалар “Шер жасорати билан” операцияси деб аталди ва бу операция Исроил халқининг тарихий ютуғи, глобал сиёсий майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш деб эътироф этилди.

Сулҳ: АҚШнинг иштирокидаги музокаралар

Маълумотларга кўра, мазкур сулҳ АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташаббуси билан амалга ошган. Томонлар, курашдан чарчаган минтақа халқи учун сулҳни тинчлик ва ярашувнинг янги даври сифатида қабул қилишга чақирилди.

Йўқотишлар ва қурбонлар

Энг аламлиси, икки томон ўртасидаги 12 кунлик ҳарбий тўқнашувларда кўплаб қурбонлар бўлди: Исроил расмийларига кўра, 28 нафар фуқаро ҳалок бўлди, мингдан ортиғи турли даражада жароҳатланди. Эронда эса можаро бошидан буён 400 нафарга яқин киши, жумладан 13 нафар бола қурбон бўлгани қайд этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ва Исроил ўртасида ўт очиш тўхтади: томонлар сулҳда қандай ғалабани кўрмоқда?