
Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигига хавф туғдирувчи жиддий ҳолат аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғида “A.T.” хусусий корхонасига қарашли дорихонада ҳуқуқбузарлик аниқланди.
Текширув давомида маълум бўлишича, дорихонада норасмий ишлаб келаётган савдо ходими Д.А. харидор Ф.Н.га сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган дори воситаларини сотган пайтда ушланган. Шунингдек, дорихона инвентаризация қилинганда умумий баҳоси 59,8 миллион сўмга тенг 21 106 дона дори воситаси аниқланган. Улар орасида:
- 3 380 дона яроқлилик муддати ўтган дори;
- 325 дона биологик фаол қўшимчалар савдо растасида тақдим этилган;
- Ҳеч бир дорида кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган.
Барча дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган ва тегишли органларга топширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси — “Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва тарқатиш” бўйича жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш мутахассислари бундай ҳолатлар аҳоли ҳаётига жиддий таҳдид солишини таъкидлаб, фуқароларни фақат лицензияланган ва ишончли дорихоналарга мурожаат қилишга чақирмоқда.
Zamin.uz бу каби ҳолатларни ёритишда давом этади — саломатлик ва хавфсизлик барчадан устун! “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.