
Жанубий-Шарқий Осиёдаги тарихий ва сиёсий тортишув яна қайси томонга оғади? Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги кўп йиллик ҳудудий баҳс яна қайта алангаланди. Сабаб — Преах Вихеар ибодатхонаси атрофидаги қуролли тўқнашувда камбоджалик ҳарбий ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Тўқнашув ва оқибатлари
Ҳодиса ортидан Таиланд ҳукумати мамлакатнинг еттита чегаравий провинцияси орқали Камбоджа фуқароларининг киришини вақтинча тўхтатди. Бу кескин қарор нафақат чегара ҳаракатини чеклади, балки икки давлат ўртасидаги муносабатларга ҳам жиддий таъсир кўрсатди.
Камбоджанинг жавоби: кино, маҳсулот ва виза чеклови
Камбоджа эса узоқ куттирмай, жавоб чораларини эълон қилди:
– Таиланд фильмларини мамлакатда намойиш қилиш тақиқланди;
– Таиланд маҳсулотларининг импорти чекланди;
– Таиландликлар учун виза олиш талаблари қаттиқлаштирилди.
Бу чоралар ортидан икки давлат ўртасидаги зиддият дипломатик доирадан ташқарига чиқиб, иқтисодий ва маданий муносабатларга ҳам таъсир кўрсата бошлади.
Низо илдизи — тарихий ибодатхона
Муаммо марказида — қадимий Преах Вихеар ибодатхонаси жойлашган. 1962 йилда БМТ Халқаро суди ушбу архитектура ёдгорлигини расман Камбоджа ҳудуди деб топган. Бироқ Таиланд бу қарорни шубҳа остига қўйган ва ҳудудни де-факто тарк этган бўлса-да, уни ҳақиқий эгаси сифатида тан олмаган.
ЮНЕСКОнинг тан олиши ва янги босқич
2008 йилда ЮНЕСКО ибодатхонани Камбоджа объекти сифатида Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритгани зиддиятни янада кескинлаштирди. Таиландда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди ва охирида икки мамлакат ҳарбий кучлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди.
Осиёдаги ноёб тарихий иншоот — сиёсий қуролга айланмоқда
Икки давлатнинг тор-мор қилинган дипломатик муносабатлари фонида тарихий ибодатхона сиёсий тортишув объектига айланиб бормоқда. Мамлакатлар ўртасидаги ҳозирги вазият нафақат минтақавий барқарорлик, балки бутун Жанубий-Шарқий Осиёдаги осойишталик учун ҳам хавотирли сигнал бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар