Япониядаги 3та хусусий компания фазовий туризмни ривожлантириш бўйича қўшма корхона ташкил этишга келишиб олди. У 2023 йилнинг декабрида иш бошлаши кутилмоқда.
All Nippon Airways йирик авиаташувчиси ва HIS сайёҳлик оператори лойиҳани молия ҳамда ишчиларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватлаш ниятида. Икки фазовий самолётни PD Aerospace венчур компанияси ишлаб чиқади. У Япониянинг JAXA аэрофазовий агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб боради.
Ҳар бир қурилма икки учувчидан ташқари яна 6 нафар сайёҳни қабул қилиши мумкин. Фазовий самолёт Ер узра 100 километр баландликка кўтарилиш имконига эга. Саёҳат 90 дақиқа давом этиб, фазовий туристлар беш дақиқа ичида вазнсизлик ҳолатига тушадилар. Бундай ғаройиб саргузашт учун эса 124 минг доллардан воз кечиш керак бўлади.
PD Aerospace компанияси исталган кишини вазнсизлик шароитида ишлашга ўргатувчи дунёдаги биринчи курслар очилиши ҳақида маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди