date

Темза портидаги кема бортидан 100 миллионлик кокаин топилди

Темза портидаги кема бортидан 100 миллионлик кокаин топилди
Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот органлари тарихдаги энг йирик гиёҳванд моддалар операцияларидан бирини амалга оширишди. SkyNews хабарига кўра, мамлакат ҳудудида аниқланган кокаин партияларидан бири Темза дарёсининг портларидан бирида қўлга олинди.

Қайд этилишича, Панамадан юборилган ва Темзада жойлашган портга етиб келган катта юк кемаси текширувдан ўтказилганда, ҳуқуқ-тартиботчилар контейнерлар остига маҳкам яширилган ҳолда 2,4 тонна оғирликдаги кокаинни аниқлашди.

Мутахассислар ушбу гиёҳванд моддаларнинг бозордаги умумий қийматини тахминан 96–100 миллион фунт стерлингга баҳоламоқда. Расмийлар билдиришича, операция режа асосида амалга оширилган ва юк ҳали мамлакат ҳудудига кирмаган пайтдаёқ кузатувга олинган.

Бу билан чекланиб қолинмади. Британиянинг бошқа бир нуқтаси — Дувр портда ўтказилган текширувда эса 170 килограмм кетамин, тўрт мингта экстази таблеткалари ва ўнлаб ўқотар қуроллар ҳам аниқланди.

Бу каби операциялар Британия расмийларининг халқаро гиёҳванд моддалар савдосига қарши олиб бораётган курашининг самарали натижаларидан бири ҳисобланади. Мамлакат ички ишлар вазирлиги ва божхона хизмати бу каби юкларнинг фақатгина жиноятчилар эмас, балки бутун жамият учун жиддий хавф эканини таъкидламоқда.

Эндиликда терговчилар қўлга олинган юкнинг манбасини, ташувчилар тармоғини ва буюртмачи томонларни аниқлаш устида иш олиб бормоқда. Айни пайтда бу каби ноқонуний фаолиятнинг ортида ким турганини аниқлаш бўйича халқаро ҳамкорлик ҳам кучайтирилган.

Мазкур операция нафақат Британия, балки Европа миқёсида ҳам йилнинг энг йирик мусодара қилинган кокаин партияларидан бири сифатида қайд этилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Темза портидаги кема бортидан 100 миллионлик кокаин топилди