
АҚШ Давлат департаменти ва Оқ уй вакиллари Шимолий Корея билан ноқонуний бизнес олиб бораётган ва шу тариқа Пхеньянга қарши киритилган санкцияларни бузаётган Хитой компанияларига санкциялар киритишга ваъда берди, деб хабар бермоқда Кун нашри.
"Биз Хитой резолюцияни бажаришига умид қиламиз, бироқ Хитой компаниялари уни бузиб, Шимолий Кореяда бизнес юритсалар, чекловлар остига тушган тузилмаларга ёрдам берсалар, хитойликлар зарур чораларни кўради деб ишониб, уларга бу ҳақда хабар берамиз", деб айтди АҚШ давлат котиби Дэниел Рассел.
Расселнинг қўшимча қилишича, агар хитойликлар кўмак кўрсатишдан бош тортсалар, унда АҚШ ҳукуматида санкциялар киритишдан бошқа чора қолмайди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.