11:35 / 03.12.2016
7 640

Трамп учта давлат етакчиси билан суҳбатлашди

Трамп учта давлат етакчиси билан суҳбатлашди

АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп учта давлат: Афғонистон, Сингапур ва Тайвань етакчилари билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан суҳбатда икки давлат учраётган террорчилик таҳдидлари ҳамда бу таҳдидларни енгиб ўтишда янада яқиндан ҳамкорлик қилишни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, Трамп Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун билан ҳам суҳбатлашди. Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар муҳокама қилинган.

Трамп шунингдек Тайвань маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан ҳам суҳбат олиб борди. Таъкидланишича, АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик алоқалар 1979 йилда узилган. Трамп ва Инвэннинг бу суҳбати ўшандан бери икки давлат етакчиси ўртасида бўлиб ўтган биринчи суҳбат бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп учта давлат етакчиси билан суҳбатлашди