6 687
Пекин Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши курашишга қодирлигини маълум қилди
Хитой АҚШнинг янги президенти этиб сайланган Дональд Трамп Тайвань президенти Цай Инвэнь билан суҳбатлашгани сабабли АҚШга кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитой давлат кенгашининг Тайвань ишлари бўйича девонхонаси вакили Ань Фэншань маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Пекин келгусида ҳам "ягона Хитой" тамойилига амал қилади.
"Биз Тайваннинг исталган шаклдаги мустақиллигига қарши миллий бирлашиш жараёнини илгари суриш орқали кураша олишимизга ишонамиз ва қодирмиз", деб айтган Фэншань.
Фэншаннинг айтишича, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Трампнинг Тайвань раҳбари суҳбатини Тайваннинг "кичкина найранги" деб атаган.
Аввалроқ Тайвань Хитойни Трамп ва Инвэнь суҳбатига "осойишта" муносабат билдиришга чақирганди.
Трамп ва Инвэнь ўртасидаги суҳбат 3 декабрда бўлиб ўтди ва 1979 йилда АҚШ ва Тайвань ўртасидаги дипломатик муносабатлар узилганидан кейинги биринчи мулоқот бўлди.
Бундан ташқари, Пекин барча томонларни Хитойнинг ягоналиги тамойилини қўллаб-қувватлашга ва Хитой-АҚШ алоқаларига путур етмаслиги учун Тайвань масаласига эҳтиёткорлик билан муносабат билдиришга чақирди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди