date

Техасда кучли сел: 13 киши ҳалок бўлди, 20 нафар қиз бедарак йўқолди

Техасда кучли сел: 13 киши ҳалок бўлди, 20 нафар қиз бедарак йўқолди
Техас штатидаги Гвадалупе дарёсининг тошиши ва ёғингарчиликнинг кескин кучайиши АҚШда навбатдаги фожиали табиий офатга олиб келди. Расмий манбаларга кўра, юзага келган сув тошқини оқибатида камида 13 нафар инсон ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Бу ҳақда The New York Times маҳаллий ҳокимият идораларига таянган ҳолда хабар тарқатди. Жабрланганлар сони ортиши мумкинлиги айтиляпти, чунки ҳозирда селдан жабрланган ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, Техасдаги ёзги дам олиш лагерларидан бирида 20 нафар қиз бедарак йўқолгани ҳақида ҳам маълумот берилган. Кутилмаган табиий офат оқибатида улар билан алоқа узилган, ҳозирда махсус хизматлар ҳаво ва сув орқали уларни излашни давом эттирмоқда.

Қидирув ишларига кучли ёмғир ва ҳаво шароити жиддий тўсиқ бўлаётгани хабар қилинди. Маҳаллий аҳоли ва ҳудуддаги кўнгиллилар ҳам қутқарув операцияларига жалб этилган.

Мутасаддилар бу каби селлар эҳтимолини олдиндан тахмин қилиш ва фуқароларни огоҳлантириш ишларига янада кўпроқ эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлашмоқда. Табиий офат Техасдаги ҳаётни издан чиқарган, кўплаб уй-жой ва инфратузилмаларга зиён етказган.

Ҳозирча расмийлар томонидан ҳалок бўлганлар шахси ва бедарак йўқолган қизлар ҳақида тўлиқ маълумот берилгани йўқ. Аммо маҳаллий оммавий ахборот воситалари бу ҳолатни диққат билан кузатиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасда кучли сел: 13 киши ҳалок бўлди, 20 нафар қиз бедарак йўқолди