
Жанубий Кореяда сиёсий вазият янада таранглашди — мамлакатда декабр ойида жорий этилган ҳарбий ҳолат иши бўйича махсус прокуратура собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан янги ҳибс ордери сўради, деб хабар берди yna.co.kr. Махсус прокурор Пак Жи Ённинг маълум қилишича, янги ордер сўрови ишга оид муҳим тафсилотлар билан суд йиғилишида кўриб чиқилади.
Аввалроқ, суд 7 март куни Юн Сок Ёлни ҳибсдан озод этган, аммо прокуратура унинг исён ташкиллаштиришдаги эҳтимолий роли юзасидан терговни тўхтатмаганди. Қизиғи шундаки, май ойида ҳам собиқ президентни ҳибсга олишга уриниш бўлган, лекин у рад этилганди. Янги талаб мамлакат сиёсий муҳитида кескин баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди.
Маълумки, 2024 йил декабрда мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган, бу эса Юн Сок Ёлга нисбатан импичмент эълон қилинишига олиб келган. Президент исён ташкиллаштиришда айбланиб, январда ҳибсга юборилган эди. Аммо март ойида Сеул суди уни ҳибсдан озод қилди. Шундан бери, иш судда кўриб чиқилмоқда ва янги ордер сўрови бу жараёнга янада жиддийроқ тус берди.
Сиёсий саҳнада эса муҳим ўзгаришлар содир бўлди: июнь ойида муддатидан олдин президентлик сайловлари ўтказилди. Сайлов натижасида мухолиф «Тобуро» демократик партияси номзоди Ли Чжэ Мён ғалаба қозонди ва мамлакатнинг янги раҳбари бўлди.
Янги воқеалар Жанубий Кореяда қонунийлик, демократик жараёнлар ва сиёсий барқарорлик бўйича катта синовлар давом этаётганини кўрсатмоқда. Тергов натижалари ва суд қарорлари нафақат мамлакат, балки бутун минтақада катта қизиқиш уйғотмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар