date

Миллионерлар энг кўп яшайдиган давлатлар аниқланди

Миллионерлар энг кўп яшайдиган давлатлар аниқланди
Янги таҳлиллар дунёда миллионерлар сони бўйича етакчи давлатларни очиқлади. Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, аҳолиси орасида бойлар улуши юқори бўлган мамлакатлар рўйхатида Швейцария пешқадамлик қилмоқда.

Таҳлилларга кўра, Швейцарияда деярли ҳар олтинчи катта ёшли шахс миллионер ҳисобланади. Мазкур ҳолат мамлакатда иқтисодий барқарорлик, самарали молиявий тизим ва юқори даражадаги банк хизматларининг мавжудлигини яна бир бор тасдиқлайди.

Шунингдек, Ҳонгконг, Австралия ва Америка Қўшма Штатлари ҳам миллионерлар сони бўйича юқори ўринларда турибди. Бу давлатларда тахминан ҳар ўнинчи фуқаро миллионерлар қаторига киради. Бундай кўрсаткичлар нафақат иқтисодий ўсиш, балки инвестиция муҳити, мулкчилик ҳуқуқларининг кафолати ва бизнес юритиш имкониятлари билан ҳам боғлиқ.

Афсуски, Ўзбекистон ушбу рейтингга киритилмади. Аммо қўшни давлатларда ҳам бойлар сони жуда кам. Қозоғистонда аҳолининг 0,5 фоизи, Россияда 0,4 фоизи, Туркияда эса бор-йўғи 0,1 фоизи миллионерлар қаторида ҳисобланади.

Муттахассислар фикрича, Швейцария, Ҳонгконг ва Австралия сингари мамлакатларда инфляция пастлиги, молиявий эркинлик ва хавфсиз инвестиция муҳити миллионерлар сони ортишига туртки беради. Шунингдек, қулай солиқ сиёсати ва рақамли банк хизматларининг кенг қўлланилиши ҳам аҳолининг бойишида муҳим омил сифатида қайд этилган.

Ҳисобот шуни кўрсатмоқдаки, молиявий тенгсизлик глобал миқёсда тобора кучайиб бораётган бўлса-да, айрим давлатлар ушбу вазиятдан фойдаланиб, капитал тўплаш ва сармоядорларни жалб этишда катта ютуқларга эришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Миллионерлар энг кўп яшайдиган давлатлар аниқланди