
Жаҳон сиёсий саҳнасида яна бир жиддий қарама-қаршилик юзага келди, деб хабар берди politico.com. АҚШ президенти Доналд Трамп 7 июль куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан овқатланиш пайтида Украинага кўпроқ мудофаа қуроллари етказиб бериш зарурлигини таъкидлади. Унинг фикрича, Украина ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши керак, чунки ҳозирда мамлакатга жиддий таҳдидлар ва ҳужумлар бўлаяпти.
Трамп шу билан бирга, 3 июл куни Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган телефон суҳбати натижаларидан қониқмаганини яна бир бор билдирди. У Россиянинг ҳозирги позициясини хавфли деб баҳолади ва Путин "охиригача боришни истаяпти" деган фикрни илгари сурди. Мана шундай муносабатлар фонида Россия қўшинлари бир кечада Украинага рекорд миқдорда — 550 та ракета ва дронларни учирди.
АҚШ расмийлари орасида эса Украинага ҳарбий ёрдамнинг бир қисми “музлатилиши” мумкинлиги ҳақида ҳам муҳокамалар бор. Politico’нинг ёзишича, бу қарор АҚШнинг махсус вакили Кит Келлог ҳамда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ўртасидаги музокаралардан сўнг аниқлашади. Биринчи учрашув 10-11 июл кунлари Римда, иккинчиси эса Киевда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда бўлиши режалаштирилган.
2 июл куни Америка ОАВлари АҚШ Украинага айрим муҳим қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришни қисман тўхтатгани ҳақида хабар тарқатди. Улар орасида Patriot тизими учун тутувчи ракеталар, Stinger ва NASAMS ҳаво мудофаа тизимлари, шунингдек, F-16 қирувчи самолётлари учун ракеталар бор. Экспертлар бу ҳаракат Украина Қуролли Кучларининг Россиянинг кучайган ҳаво ҳужумларини қайтариш қобилиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Zamin.uz ўз ўқувчиларини Украинадаги уруш, АҚШ ва Ғарб ёрдами ҳамда глобал хавфсизлик масалалари бўйича холис ва тезкор ахборот билан таъминлашда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар