date

Харкивда дрон ҳужумлари кучаймоқда: жабрланувчилар сони 80 дан ошди

Харкивда дрон ҳужумлари кучаймоқда: жабрланувчилар сони 80 дан ошди
Россия армияси томонидан Харкивга уюштирилаётган учувчисиз учоқлар ҳужумлари янада шиддатлашди, деб хабар берди dw.com. 7 июль, душанба куни маҳаллий вақт билан кечки 21:00 ҳолатига кўра, шаҳардаги сўнгги дрон ҳужумлари натижасида жароҳатланганлар сони 82 кишига етди, улар орасида саккиз нафар бола ҳам бор. Харкив вилоят прокуратураси айтишича, 34 ёшли аёл ҳалок бўлган.

Прокуратура маълумотларига кўра, Россия Қуролли кучлари Харкивга икки марта – эрталаб ва кундузи “Герань-2” (Shahed) русумидаги дронлар ёрдамида зарба берган. Ҳужумлар шаҳарнинг Шевченко, Холодногорский ва Слободский туманларидаги турар-жой ва фуқаролик объектларини қамраб олди.

Сўнгги ойда Харкивда хавфсизлик вазияти кескин ёмонлашди. 7 июнь куни шаҳарга қарийб 50 та дрон, иккита ракета ва тўртта авиабомба ташланган эди. Украина расмийларига кўра, бу ҳужумлар натижасида уч киши ҳалок бўлиб, яна ўнлаб фуқаро жароҳат олган. Орадан бир ой ўтиб, дронлар хавфи янада ортгани ва шаҳар инфратузилмасига жиддий зарар етказилгани таъкидланмоқда.

Мутасаддиларнинг айтишича, сўнгги ҳужумларда асосан турар-жой бинолари ва аҳоли яшаш ҳудудлари нишонга олинган. Жабрланувчилар орасида болалар ва аёллар борлиги вазиятнинг жиддийлигини янада оширмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Харкивда дрон ҳужумлари кучаймоқда: жабрланувчилар сони 80 дан ошди