date

Антарктидада “синов парвози” қилган блогер ҳибсга олинди

Антарктидада “синов парвози” қилган блогер ҳибсга олинди
19 ёшли АҚШлик блогер ва якка учувчи Ethan Guo ўзининг улкан мақсади — жаҳоннинг етти қитъасини якка ҳолда айланиб чиқиш режаси билан ҳавога кўтарилган эди. Аммо унинг мазкур саёҳати Антарктидада кутилмаган муаммога дуч келди: рухсатсиз қўнгани учун Чили ҳукумати томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Kursiv Media нашри хабар берди.

Чили прокуратураси маълум қилишича, Гуо ўз парвоз йўналишини олдиндан маълум қилмасдан ўзгартирган ва Чили даъво қиладиган Антарктида ҳудудида — Родолфо Марш илмий базасига рухсатсиз қўнган. Бунда у бир нечта халқаро авиация ва миллий хавфсизлик қоидаларини бузган деб ҳисобланмоқда.

Маълумотларга кўра, у Пунта Аренас шаҳридан ҳавога кўтарилиб, кўп ўтмай Антарктидадаги ушбу ҳудудга етиб борган. Ҳозирда Guo айнан шу ҳудудда, яъни Антарктидадаги Чили секторида ушлаб турилибди.

Суд органлари тергов якунигача уни мамлакат ҳудудидан чиқармаслик ҳақида қарор қабул қилган. Guo эса ўз ҳаракатларини "синов парвози" деб атаб, бу фақат тайёргарлик қисми бўлганини таъкидламоқда.

Бу воқеа халқаро ҳаво парвозлари хавфсизлиги масалаcини яна бир бор кун тартибига олиб чиқди. Айни пайтда Guoнинг саёҳати қандай тугаши ва унга қандай жавобгарлик юклатилади — номаълумлигича қолмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Антарктидада “синов парвози” қилган блогер ҳибсга олинди