
Украинанинг Киев шаҳри яқинида жиноятчи билан юзма-юз тўқнашув полиция учун оғир оқибатларга олиб келди. 13 июль куни Михайливка-Рубежовка қишлоғида содир бўлган воқеа полиция ходимларининг жароҳатланиши билан якунланди.
Маълум қилинишича, 41 ёшли эркак ўз уйида оила аъзоларини граната ва автомат қуроли билан таҳдид остида ушлаб тургани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берилган. Шундан сўнг полиция патрули тезкор равишда манзилга етиб борган.
Тинч йўл билан масалани ҳал қилишга уриниш натижа бермаган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари хонага яқинлашганда, эркак томонидан уларга граната улоқтирилган. Портлаш натижасида беш нафар полициячи тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Таъкидланишича, ҳужумчи шундан сўнг ҳам қурол билан қаршилик кўрсатган ва жавоб ўқлари билан ўрнида ўлдирилган.
Украина Миллий полицияси бу воқеани террорчиликка тенглаштириш мумкинлигини билдирган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар