
Австралияда юз берган воқеа нафақат маҳаллий аҳолини, балки бутун дунё интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди. Бир қарашда фильм ёки роман саҳналарига ўхшайдиган ушбу воқелик, 19 ёшли йигитнинг яшаш учун кураши ва омон қолиши ҳақидадир.
Дарси Дифхолст исмли ёш сёрфер йигит Вули шаҳридаги оддий бир пляжда дўстлари билан вақт ўтказарди. Унинг сёрф тахтасида сувга тушиши шунчаки қизиқиш туғдирувчи дам олиш эди. Аммо кечқурун соатларида ёш йигит йўқолиб қолди.
Шаҳар аҳолиси ва у билан бирга бўлганлар унинг ортидан излашни бошлашди. Пляжда йигитнинг кийим-кечаги топилди. Бу ҳолат унинг сувда эканлигини тасдиқлади, аммо қаерда экани номаълум эди. Дарси йўқолганини эшитган оиласи жуда қаттиқ қайғуга тушди. Унинг отаси умидни йўқотмасликка ҳаракат қилса-да, воқеликга юзма-юз қарашга мажбур бўлди. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда инсоннинг омон қолиши миллиондан битта эҳтимолга тўғри келади.
Сёрферни қидириш ишларига кўнгиллилар ҳам қўшилди. Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган чақириқларга жавоб берган кўплаб фуқаролар излашга бел боғлади. Кутилмаган ҳолатда, улардан бири — Кейси Мейкер — сунъий интеллектдан, яъни ChatGPT’дан фойдаланишга қарор қилди. У сув сатҳи, оқим йўналиши, шамол тезлиги каби омилларни таҳлил қилишда AI ёрдамига таяниб, қидирув йўналишларини белгилади.
Кейинчалик маълум бўлишича, сув оқими Дарсини соҳилдан анча олиб кетган. У ўз сёрф тахтасидан тушмасдан, ёп-йўғий 13 километр масофани босиб ўтиб, узоқдаги оролгача сузиб борган. Бу орада тундаги совуқ, шамол ва хасталик хатарлари уни таъқиб қилган.
Қутқарувчилар уни топган пайтда, йигит жуда қаттиқ музлаб қолган эди. Танаси совуқдан ларзага тушган, оғир ҳолда эди. Шифокорлар уни зудлик билан шифохонага олиб боришди. Ҳозирда унинг ҳолати барқарор, лекин жисмоний ҳолатини тиклаш учун маълум вақт талаб этилади.
Дарси Дифхолстнинг ҳаётини сақлаб қолишда фақат омад эмас, балки унинг ақлли ёндашуви ва иродаси ҳам муҳим роль ўйнади. У паникага берилмасдан, сёрф тахтасидан тушмаган, ва бу қарор унинг ҳаётини сақлаб қолди, дейди мутахассислар. Ҳодиса жамоатчиликда катта таъсир қолдирди. Одамлар сёрфинг каби экстремал спорт турлари билан шуғулланишда хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор англади.
Ҳозирда маҳаллий ОАВ ва дунёнинг етакчи ахборот агентликлари Дарси ҳақида хабар тарқатмоқда. Унинг тинмас кураши ва ҳаёт учун олиб борган кураши кўпчиликка илҳом бағишлади. Шу билан бирга, кўнгиллилар томонидан сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали қидирув-қутқарув ишлари самарали бўлгани, келгусида бу каби технологиялар турли фожеаларда қўлланиши мумкинлигини кўрсатди.
Дарсининг отаси интервью пайтида: “Мен худди кино кўраётгандек ҳолатни бошдан кечирдим. Унинг тирик экани — мен учун энг катта совға”, — деди.
Ҳозирда полиция ҳодисанинг барча жиҳатларини ўрганмоқда. Шу билан бирга, сёрферлар учун қўшимча хавфсизлик қоидалари ишлаб чиқилиши ҳам мумкин.
Дарси Дифхолстнинг воқеаси — бу нафақат бир инсоннинг омон қолиш тарихи, балки жамият, технология ва инсон иродасининг уйғунлашган кучини намоён этадиган воқеадир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар