
Санкт-Петербургда яшовчи 14 ёшли ўспирин Brawl Stars ўйинидаги тортишуви сабаб маҳаллий полицияга олиб борилди. У билан бирга унинг отаси ҳам сўроқ қилинди. Бу воқеа ҳақида Интерпол орқали Россия ҳуқуқ-тартибот органларига маълум қилинган.
Маълумотларга кўра, бола ўйин чоғида бошқа иштирокчиларни ҳақорат қилган ва уларга нисбатан “қурол олиб жазолайман” дея таҳдид қилган. Интерпол бу ҳолатни жиддий қабул қилиб, чат ёзишмаларининг скриншотларини Россия полициясига юборган.
Ёш геймер сўроқ пайтида ҳақоратлар ҳақиқатан содир бўлганини тасдиқлади ва бу қилмиши учун узр сўради. Унинг сўзларига кўра, гап виртуал қурол ҳақида кетган — аслида ўйинда қурол харид қилиш имкони йўқ.
Можаро пайтида суҳбат диний мавзуларга ҳам урилишгани айтилади. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тергов жараёнлари давом этмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар