date

Хитойда «омадли» рақамга рекорд пул тўланди

Хитойда «омадли» рақамга рекорд пул тўланди
Хитойда жуда камёб ва символик аҳамиятга эга бўлган мобил телефон рақами — 15177777777 — рекорд даражадаги нархга сотилди. Ушбу рақам Ali Auction онлайн савдо платформасида 3,2 миллион юанга, яъни тахминан 440 минг АҚШ долларига харид қилинди, деб Kursiv.media хабар берди.

Мазкур рақам мамлакатдаги энг йирик алоқа операторларидан бири — China Mobile томонидан таклиф этилган. 8 та қатор 7 рақамидан ташкил топгани учун у Хитойдаги “омадли рақамлар” рўйхатида 12-туркумга киритилган. Хитой анъанавий маданиятида 7 рақами омад ва муваффақият рамзи сифатида эътироф этилади.

Эътиборлиси шундаки, рақамни сотиб олган шахс уни мулк сифатида эмас, балки 20 йиллик фойдаланиш ҳуқуқи сифатида қабул қилади. Шартнома талабига кўра, у ҳар ой 1 500 юан (тахминан $206) миқдорида тўловни амалга ошириб боради.

Бундан ташқари, бу рақамни бошқа шахсга расмий равишда ўтказиш имкони фақат 5 йилдан сўнг юзага келади. Кейинги расмийлаштириш жараёни учун ҳам камида 5 йил кутилмоғи зарур.

Ҳаридорнинг шахсияти ошкор қилинмаган, бироқ мутахассислар фикрича, Хитойда бундай эксклюзив рақамлар нуфуз, ижтимоий мақом ва бойлик тимсоли сифатида алоҳида қадрланади. Rақамга эга бўлиш кўпинча обрўли шахслар ёки йирик компаниялар учун инвестиция сифатида қаралади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда «омадли» рақамга рекорд пул тўланди