
Шахмат оламида яна бир қизиқарли воқеа юз берди: норвегиялик таниқли гроссмейстер Магнус Карлсен сунъий интеллект — ChatGPT’га қарши шахмат партиясида мутлақ ғалабага эришди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди, деб ёзмоқда Kursiv.media сайти.
Карлсеннинг сўзларига кўра, ушбу партияни сафар пайтида зерикмаслик учун ўйнаган. Қизиғи шундаки, Карлсен барча рақиб пешкарларини йўқ қилиб, ўз фигураларини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда 53 юришда ғалабага эришган.
Ўйиндан сўнг гроссмейстер ChatGPT’дан ўз ўйинини баҳолаб беришни сўраган. Сунъий интеллект унга юқори баҳо бериб, тахминий рейтингини 1800–2000 оралиғида деб баҳолаган. Аслида эса Карлсеннинг расмий FIDE рейтинги 2839 ни ташкил этади — бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири.
ChatGPT шундай дея изоҳ қолдирган:
«Сиз ҳеч бир фигурангизни йўқотмадингиз. Мен таслим бўлдим. Бу жуда аниқ ва ақлли юришлар эди».
Магнус Карлсеннинг бу ютуғи сунъий интеллект билан инсон имкониятлари ўртасидаги чегарани яна бир бор муҳокама марказига олиб чиқди. Унинг шахмат маҳорат даражаси, ҳатто алгоритмларни ҳам мағлуб эта олишини намоён қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар