Россия ҳукумати 2017 йилда хорижий ишчиларни жалб қилишдаги эҳтиёж миқдорини аниқлади. У жорий йилдаги талабнинг 82,7 фоизини ташкил этган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
“Федерация субъектлари таклифлари асосида 2017 йилдаги хорижий ишчиларни жалб қилиш эҳтиёжи аниқланди. Бу – 177 043 киши бўлиб, 2016 йилдаги талабнинг 82,7 фоизни ташкил этади”, - дейилади Россия бош вазири Дмитрий Медведев томонидан имзоланган ҳужжатда.
Таъкидланишича, қабул қилинган қарорлар иш берувчиларнинг малакали хорижий ишчиларга бўлган талабини қондириш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан Россияда футбол бўйича 2017 йилги конфедерациялар Кубоги ва 2018 йилги Жаҳон чемпионати баҳсларини ўтказишда кўмак беради.
Маълумот учун, мамлакат вазирлар маҳкамаси ноябрда 2017 йилда вақтинчалик яшаш учун квоталар ҳажмини 15 мингга қисқартирганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди