
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Coca-Cola компанияси унга жавобан АҚШда сотиладиган ичимлик таркибини ўзгартиришга рози бўлганини маълум қилди. Унга кўра, компания эндиликда фруктозага бой маккажўхори сиропи ўрнига табиий шакарқамишдан фойдаланиши мумкин. Аммо ҳозирча бу маълумот расман тасдиқланмаган.
Трамп 16 июль куни Truth Social тармоғида қилган баёнотида ушбу янгиликни эълон қилиб, Coca-Cola раҳбарларига миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, бу қадам фақат ижобий натижаларни олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, Coca-Cola матбуот хизмати CNN'га берган изоҳида ҳозирча бундай ўзгариш ҳақида расмий қарор қабул қилинмаганини маълум қилди. Компания вакиллари Трампнинг қизиқишига муносабат билдириб, яқин вақтларда янги маҳсулотлар ҳақида аниқ маълумот берилишини таъкидлашди.
Айни пайтда АҚШ бозоридаги стандарт Coca-Cola таркибида фруктозали маккажўхори сиропи ишлатилади. Трампнинг бу ташаббуси эса мамлакатда сунъий қўшимчаларни озиқ-овқатлардан чиқариш бўйича олиб борилаётган кампанияга мос келади.
Reuters’нинг хабарига кўра, АҚШ соғлиқни сақлаш котиби Роберт Кеннеди жўхори ҳам юқори фруктозали маҳсулотлар болалар семизлиги ва умумий саломатлик муаммоларига сабаб бўлаётганини таъкидлаб, ушбу моддаларни озиқ-овқатлардан чиқариш ташаббусини бошлаган.
Шу билан бирга, тиббиёт мутахассислари ҳар қандай турдаги қўшимча қанд истеъмолини чеклашни маслаҳат беришади. Илмий жиҳатдан эса шакарқамиш ва фруктоза сиропи ўртасида организмга таъсири бўйича кескин фарқ аниқланмаган.
Қизиғи шундаки, Доналд Трампнинг ўзи парҳезбоп Diet Coke ишқибози сифатида танилган. Ҳатто унинг Овал офисида ушбу ичимликни чақириш учун махсус тугма ҳам мавжуд бўлгани маълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар