date

Марсдан учиб келган метеорит Ню-Йоркда 5,3 миллион долларга сотилди

Марсдан учиб келган метеорит Ню-Йоркда 5,3 миллион долларга сотилди
Қизил сайёра — Марсдан узилиб Ерга келган табиат мўъжизаси Ню-Йоркдаги машҳур Sotheby's аукцион уйида ноёб тарихий ва ғайритабиий аҳамияти билан диққат марказига чиқди. Унинг ҳақиқий нархи ва қайси қўлга тушгани эса барчага қизиқ. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

25 килограммлик метеоритга NWA 16788 номи берилган. Уни 2023 йил ноябрида метеоритлар овчиси Саҳрои Кабир чўлида топган. Айни метеорит Марсга катта астероид урилиши оқибатида узилиб кетган ва миллионлаб километр фазони босиб ўтиб, охири Ерга етиб келган.

Sotheby's маълумотларига кўра, ушбу метеорит Марсдан узилиб чиққанида 225 миллион километр масофани босиб ўтган. Бу жараённинг ўзиёқ мутахассисларни ларзага соладиган аҳамиятга эга. Ҳар қандай экспонатда топилмайдиган бундай тарихий йўл метеоритнинг баҳосини ҳам осмонга чиқарди.

Аукционда метеорит учун бошланғич баҳо 2–4 миллион доллар оралиғида белгиланганди. Бироқ тортишувлар қизғин кечди. Охирги таклиф 4,3 миллион долларни ташкил қилди, аммо барча комиссия ва хизмат ҳақлари қўшилган ҳолда метеоритнинг якуний нархи 5,3 миллион долларга етди.

Харидор ким экани ошкор қилинмади. Аммо интернет фойдаланувчилари орасида "Эҳтимол, бу Илон Маскдир", деган шубҳалар таралмоқда. Ахир Марсга шунчалик меҳр қўйган яна ким бўлиши мумкин?

Бу оламшумул воқеа нафақат астрономия мухлислари, балки оддий ўқувчилар учун ҳам қизиқ. Ердаги энг йирик Марс бўлагининг олиб қўйилиши фақатгина пул эмас, балки тарих, илм-фан ва инсоннинг фазога бўлган интилувчанлигини ҳам намоён этади.

Шу билан бирга, бу метеорит оддий санъат ёки қадрият эмас, балки бутун сайёрамиздаги фан тараққиётига бағишланган аниқ ишора сифатида ҳам қаралади. Эҳтимол, у бир кун келиб музейга қўйилар, балки шахсий лабораторияга тушиб қолар. Бир нарса аниқ — унинг қадри йиллар ўтиши билан фақат ортиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марсдан учиб келган метеорит Ню-Йоркда 5,3 миллион долларга сотилди