
IT-индустрияда сенсацион воқеа: Astronomer компанияси бош директори Энди Байрон Бостон шаҳридаги Coldplay концертида кутилмаган ҳолатга тушди ва ижтимоий тармоқларнинг “янги қаҳрамони”га айланди, деб хабар берди hesun.co.uk. 17 июль куни бўлиб ўтган концертдаги анъанавий “Ўпич камераси” шоу пайтида Байрон ва унинг ҳамкасби Кристин Кэббот кўп минглик томошабинлар ва миллионлаб интернет фойдаланувчилари эътиборига тушди.
Тадбирнинг танаффус қисмида “Ўпич камераси” телевизион объективи тўғридан-тўғри Энди Байрон ва уни қучоқлаб турган Кэбботга қаратилди. Кутилмаган вазиятда Байрон дарҳол четга оғди, аёл эса юзини яширди. Coldplay фронтмени бу лаҳзани шўхлик билан шарҳлаб, “ё ишқий муносабат бор, ё уятчанлик даражаси юқори”, деди. Видео тез орада интернетда вирусга айланди, OAV ва блогерлар воқеа иштирокчиларини таниб олди.
Аниқланишича, Байроннинг турмуш қургани маълум, Кэббот ҳақида эса бундай маълумотлар очиқ эмас. Шов-шувлар ортидан компания директорлар кенгаши ички хизмат текшируви бошланганини маълум қилди ва Энди Байронни расман таътилга чиқарди. Вақтинча бош директор лавозимини компаниянинг ҳаммуассиси Пит Дежей эгаллади.
Astronomer расмий баёнотида “биз фақат технологик натижаларга эмас, балки корпоратив маданият ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳам устувор аҳамият берамиз. Раҳбарлар ҳаммага намуна бўлиши керак”, дейилади.
Бу воқеа IT дунёсида етакчи лавозимдаги шахсларнинг шахсий ҳаёти ва омма олдидаги хулқи қандай таъсирга эга эканини яна бир бор кўрсатди. Байрон ва Кэббот ҳозиргача изоҳ бермади, мухлислар эса Astronomer раҳбарияти қандай қарор қабул қилишини қизиқиш билан кутмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар