
Агар бу ёзда денгизга боришнинг иложи бўлмаган бўлса-ю, аммо жазирама ҳароратдан дам олишни истасангиз, Москва шаҳри ичида ҳам ажойиб имкониятлар бор. Пойтахтда жойлашган очиқ ҳаводаги бассейнлар, шаҳар пляжлари ва дам олиш клублари нафақат салқинлик бахш этади, балки қисқа муддатли бўлса-да, ҳақиқий таътил кайфиятини тақдим этади. Қуйида энг машҳур 10 маскан ҳақида қисқача маълумот:
“Chayka” бассейни
– Бутун йил фаолият юритади, аммо айниқса ёзда машҳур. Тоза сув, жимжит муҳит ва профессионал сузиш учун энг яхши танлов. Кириш учун тиббий маълумотнома талаб қилинади.

The Bassein
– Марказдаги пляж клуби услубидаги жой: бассейнлар, мусиқий дастурлар ва дам олиш учун барча шароитлар мавжуд.

Dream Beach Club
– “Орзулар ороли” паркидаги замонавий сув маскани. Ҳарорати назоратда бўладиган бассейнлар, спорт зонаси ва қулай диванлар мавжуд.

“Rechnoy” клуби
– Тўрт бассейн, ресторан ва дарё манзараси билан ажойиб жой. Концерт ва кечки тадбирлар тез-тез ўтказилади.

“Fili” парки бассейни
– Понтонга ўрнатилган сув устидаги бассейн. Сокинҳаёт ва яшил табиат билан уйғунликда дам олиш мумкин.

“Lujniki” аквакомплекси
– Спорт ва дам олиш учун кенг имкониятлар. Иссиқ бассейнлар, сауналар ва сув аттраксионлари мавжуд.

“ZIL” аквазонаси
– Сув устидаги бассейн, қулай шароитлар ва ёзги кафе хизматлари билан жиҳозланган.

“Serebryaniy bor”
– Москва дарёси бўйида жойлашган табиатга бой ҳудуд. Оила ва спорт учун энг яхши жойлардан бири.

Оқ кўл (Белое озеро)
– Жануби-шарқий Москванинг энг машҳур дам олиш маскани. Пляж, пикник зоналари ва қайиқ ижараси бор.

“Troparevo” пляжи
– Табиий манзарали парк ичида жойлашган расмий пляж ҳудуди. Оила билан ҳордиқ чиқариш учун жуда қулай.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар