date

Air India самолёти қўнгач ёнғинга учради

Air India самолёти қўнгач ёнғинга учради
Гонконгдан Нью-Деҳлига амалга оширилаётган Air India авиақатнови хавфли вазият билан якунланди. Airbus A321 самолёти Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди халқаро аэропортига муваффақиятли қўнганидан сўнг ёнғин юз берди.

Авиакомпаниянинг расмий маълумотига кўра, ҳаво кемаси ерга қўнганидан кейин йўловчиларни тушириш пайтида самолёт тана қисмининг орқа қисмида жойлашган ёрдамчи қувват тизимида ёнғин кузатилган.

“Самолётга оз миқдорда шикаст етган, бироқ барча йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсиз тарзда туширилди”, — дейилади авиакомпания баёнотида.

Ҳодисадан сўнг Airbus A321 техник кўрикка юборилиб, вақтинча эксплуатациядан чиқарилди. Хавфсизлик чоралари тўлиқ кўрилган ва ҳолат юзасидан суриштирув бошланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Air India самолёти қўнгач ёнғинга учради