date

158 йиллик компания парол сабаб йўқ бўлди: 700 киши ишсиз қолди

158 йиллик компания парол сабаб йўқ бўлди: 700 киши ишсиз қолди
Британияда киберҳужумлар юзлаб компанияларни йўқ қилиб, минглаб одамларни ишсиз қолдирмоқда. Улардан бири – Нортгемптонширда жойлашган ва 158 йиллик тарихга эга бўлган KNP логистика компаниясидир. Бу компания киберҳужум қурбонига айланиб, фаолиятини тўхтатди ва 700 нафар ходим ишидан маҳрум бўлди.

Pravilamagнинг ёзишича, ушбу ҳужумни «Akira» номли ҳакерлар гуруҳи амалга оширган. Улар ходимлардан бири томонидан ишлатилган оддий ва осон тахмин қилиниши мумкин бўлган парол орқали компаниянинг ички тизимига киришга муваффақ бўлишган.

Ҳужумдан сўнг ҳакерлар компаниянинг барча маълумотларини шифрлаб, ички дастурлар фаолиятини тўхтатишган. Улар маълумотларни тиклаш эвазига товон пули талаб қилишган. Хатда шундай сўзлар ёзилган:

«Агар сиз буни ўқиб турган бўлсангиз, демак, компаниянгизнинг ички инфратузилмаси тўлиқ ёки қисман ишламайди. Келинг, кўз ёшлар ва нолаларни бир четга суриб, конструктив мулоқотни бошлайлик».

Мутахассислар бундай ҳолатларда ҳакерлар одатда ўртача £5 миллионга яқин товон пули сўрашини таъкидлашади. Аммо KNP компаниясида бундай маблағ йўқ эди. Шу сабабли ҳеч қандай маълумот тикланмади ва компания банкрот деб эълон қилинди. Натижада 700 нафар ишчи ишсиз қолди.

Pravilamagнинг маълумотларига кўра, фақатгина ўтган йилнинг ўзида Буюк Британияда 19 мингга яқин киберҳужум қайд этилган. Одатда, товон пули миқдори тахминан £4 миллионни ташкил этади. Тадқиқотларга кўра, британ компанияларининг учдан бири товон тўлашга мажбур бўлган.

Февраль ойида шунга ўхшаш ҳужум криптовалюта биржаси Bybit’га ҳам қилинган эди. Ўшанда ҳакерлар Ethereum криптоси сақланадиган рақамли ҳамёнини назоратга олиб, 1,5 миллиард доллар миқдорида маблағни ўғирлашган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 158 йиллик компания парол сабаб йўқ бўлди: 700 киши ишсиз қолди