АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатининг бошқа давлатлар ички ишига аралашиш сиёсатига барҳам бериш ниятида.
"Тарих сабоқлари ва барқарорликка, барча нарсада барқарорликка кўмаклашиш истаги бизларни олдинга етаклайди. Интервенциялар оқибатида келиб чиққан бошбошдоқликнинг вайрон қилувчи даври, ниҳоят тугаши керак", — деган Трамп Шимолий Каролинада бўлиб ўтган митингда.
У, шунингдек, унинг маъмурияти "тузумларни ағдариш" ўрнига терроризмга қарши курашга тайёр бўлган барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
"Биз ҳеч нарсани билмайдиган хорижий тузумларга аралашмаслигимиз керак. Бунинг ўрнига биз диққатимизни ИШИДни йўқотиш ва терроризмга қарши курашга қаратишимиз керак. Ва биз шундай қиламиз. Бизнинг мақсадимизга шерик бўлган ҳар қандай давлат ҳамкоримиз бўлади, биз буни унутмаймиз. Биз дўстликни мустаҳкамлаймиз ва янги дўстлар қидирамиз", — деган Дональд Трамп. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди