date

Германия жанг майдонини сунъий интеллект билан ўзгартирмоқда

Германия жанг майдонини сунъий интеллект билан ўзгартирмоқда
Германия Европада ҳарбий технологиялар соҳасида етакчиликни қўлга киритишга қатъий бел боғлади. Мамлакат ҳарбий бюджетини 2029-йилгача 162 миллиард еврога етказишни режалаштирмоқда. Бунинг асосий йўналишлари орасида сунъий интеллект, автоном роботлар, жанговар дронлар ва инновацион кузатув технологиялари бор.

Энг эътиборни тортган стартапларддан бири бу — Ҳелсинг. У жанговар дронлар ва сунъий интеллект ечимларини ишлаб чиқади. Яқинда 12 миллиард долларлик қийматга баҳоланди. Гундберт Шерфга кўра, “Европа илк бор АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий технологияларга сармоя киритмоқда.”

Шунингдек, Германияда ишлаб чиқилаётган айрим инновацион технологиялар орасида Swarm Biotactics стартапи томонидан ишлаб чиқилган “жосус қалдирғочлар” алоҳида эътибор қозонмоқда. Бу жонли ҳашаротлар сунъий стимуляция орқали бошқарилади ва реал вақт режимида разведка маълумотларини йиғиш имконини беради.

Янги қонун ва ҳарбий технологияларни тезкор жорий этиш
Германия ҳукумати стартаплар учун янги мудофаа тендерларига киришни осонлаштирувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу қонун кичик компанияларга олдиндан тўлов асосида ҳарбий буюртмаларда иштирок этиш имконини беради. Бундан ташқари, фақат Европа Иттифоқи ҳудудидаги ишлаб чиқарувчилар иштирок этиши кўзда тутилган.

Мамлакатнинг АРХ Robotics, Quantum Systems, ва Donaustahl каби стартаплари ҳам сунъий интеллектли роботлар, дронлар ва янги турдаги қуролларни ишлаб чиқишга жалб этилган.

Германиянинг стратегик бурилиши
АҚШнинг НАТОдаги роли ноаниқлашган сари, Германия ўз ҳарбий салоҳиятини оширишга ва Европа мудофаа саноатини маҳаллийлаштиришга интилмоқда. Сўнгги икки йилда Германия иқтисодиёти секинлашган бўлса-да, ҳарбий технологиялар соҳасидаги сармоялар уни янгидан ҳаракатлантирувчи омил бўлиши мумкин.

2024-йилда Европа бўйича мудофаа стартапларига йўналтирилган венчур капитал сармоялари 1 миллиард долларга етган, Германия эса бу соҳада энг фаол инвесторлар сафида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия жанг майдонини сунъий интеллект билан ўзгартирмоқда