date

Макрон: Франция Фаластинни тан олишга қатъий қарор қилди

Макрон: Франция Фаластинни тан олишга қатъий қарор қилди

Франция раҳбари Эммануэль Макрон ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муҳим сиёсий баёнот билан чиқди — у Париж 2025 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида Фаластин давлатини расман тан олишини маълум қилди.

"Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги қарорни қабул қилдим. Бу ҳақда БМТ миқёсидаги анжуманда тантанали тарзда эълон қиламан", — деди Макрон.

Унинг сўзларига кўра, бу қадам Франциянинг Яқин Шарқдаги барқарорликни таъминлаш ва тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш йўлидаги сиёсий ҳаракатидир.

Макрон шунингдек, Ғазода давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. "Биз учун асосий вазифа — можарони бас қилиш ва тинч аҳолига гуманитар ёрдам етказиш", — деди Франция раҳбари.

Ушбу қадам халқаро майдонда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда. Франциянинг бу баёноти Яқин Шарқдаги мураккаб геосиёсий вазиятда янги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон: Франция Фаластинни тан олишга қатъий қарор қилди