date

Генерал Иван Попов тақдирланди ва жанжаллар марказида қолди

Генерал Иван Попов тақдирланди ва жанжаллар марказида қолди

Россия Қуролли Кучлари 58-армиясининг собиқ қўмондони, генерал Иван Попов янги соврин билан тақдирланди. Украинадаги Запорижжя вилоятининг Россия қўшинлари томонидан назорат қилинаётган қисми “ҳокимияти” томонидан Попов 1-даражали “Запорижжя вилояти олдидаги хизматлари учун” орденига лойиқ деб топилди. Мазкур қарор 24 июль, пайшанба куни ушбу ҳудуднинг “губернатори” Евгений Балицкий томонидан расман имзолангани маълум қилинди.

Тақдим этилган маълумотга кўра, Попов ушбу орденга “жасорат, профессионаллик ва хизмат бурчини бажаргани учун” сазовор бўлган. Шунингдек, 2023 йил ёзида Украина Қуролли Кучларининг Запорижжя йўналишидаги қарши ҳужумини қайтаришда фаол қатнашган яна уч нафар қўмондон ҳам мукофотланди. Улар қаторида генерал-полковник Олександр Романчук, генерал-полковник Денис Лямин ва генерал-лейтенант Сергей Нирков борлиги қайд этилди.

Қизиғи шундаки, 2023 йил июль ойида 58-армияга раҳбарлик қилган генерал Иван Попов ўз аскарларига мурожаатида Россия армиясидаги жиддий муаммолар ҳақида қўмондонликка ҳисобот берганини очиқлаган эди. Шунингдек, у Россия Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг бир қатор қарорларини очиқ танқид қилгани сабабли лавозимидан олиб ташланганини маълум қилган. Кейинчалик Попов ўрнига генерал-лейтенант Денис Лямин тайинланган.

Бошқа маълумотларга қараганда, 2024 йил май ойининг ўрталарида генерал Попов катта миқдорда фирибгарликда гумонланиб ҳибсга олинган. Тергов органларининг маълумотларига кўра, у 2023 йилда Запорижжя вилоятининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти мудофаа инфратузилмасини қуриш учун сотиб олган ва ҳарбийларга топширилган 130 миллион рублдан ортиқ қийматга эга бўлган 1700 тоннадан зиёд металл прокатни ўзлаштиришда иштирок этгани айтилмоқда.

Генерал Иван Поповнинг қисмати, унинг мукофотланиши ва айни пайтда унга нисбатан қўзғатилган тергов ишлари Россия ҳарбий тизимида жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бу воқеалар ўз навбатида, экспертлар ва жамоатчилик орасида қизиқиш уйғотишда давом этяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Генерал Иван Попов тақдирланди ва жанжаллар марказида қолди