date

Ямандаги ҳусийлар Исроилда “нозик” нишонга зарба йўллади

Ямандаги ҳусийлар Исроилда “нозик” нишонга зарба йўллади

Ямандаги “Ансор Аллоҳ” ҳаракати ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сариянинг маълум қилишича, ҳусийлар Исроил ҳудудидаги муҳим ва ҳимояси кучли объектга ҳужум уюштирган, деб хабар берди Haqqin.az.

Сариянинг сўзларига кўра, ҳаракатнинг ракета бўлими томонидан ноёб ҳарбий амалиёт амалга оширилган. Ушбу операция давомида “Фаластин-2” гипертовушли баллистик ракета ёрдамида босиб олинган Беершеба атрофидаги “сионист душманнинг нозик нишонларидан бири”га зарба берилган.

Яҳё Сария бу ҳақда исёнчилар назоратидаги “Ал Масираҳ” телеканали орқали маълум қилди. У, шунингдек, ҳусийлар томонидан Исроилнинг Эйлат, Ашкелон ва Ҳадера шаҳарларидаги аҳамиятли объектларга ҳам учта учувчисиз учоқ билан ҳужум амалга оширилганини қайд этди.

Сариянинг баёнотига кўра, ушбу ҳарбий амалиётлар “ўз мақсадларига тўлиқ эришди” ва ҳусийлар режасидаги вазифалар муваффақиятли бажарилган.

Бундай вазиятда Ямандаги ҳарбий ҳаракатнинг технологик ва стратегик имкониятлари яна бир бор намоён бўлди. Бу ҳужумлар ортидан минтақада кескинлик янада кучайиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ямандаги ҳусийлар Исроилда “нозик” нишонга зарба йўллади