date

Леонардо да Пинчи лақабли мушук қўшниларнинг кийимларини ўғирламоқда

Леонардо да Пинчи лақабли мушук қўшниларнинг кийимларини ўғирламоқда

Янги Зеландияда истиқомат қилувчи Хелен Норт исмли аёл сўнгги 9 ой ичида мушуги уйга тахминан 150 та ўғирланган буюмни олиб келганини айтади. Бу ҳайратомуз ҳолат маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарқалди, деб ёзмоқда Pravilamag.

Хеленнинг гапига кўра, Леонардо да Пинчи лақабли мушук ҳар куни деярли янги “топилма” билан қайтиб келади. Энг қизиғи, у бу буюмлар билан ҳеч нарса қилмайди — фақат уйга олиб келиб, ерга ташлаб, кейин ўз йўлида кетаверади.

«Энг кўп ўғирлайдиган нарсалари — ички кийим ва пайпоқлар», дейди Хелен. «Бироқ бошқа кийим-кечаклардан ҳам воз кечмайди. Қимматбаҳо майкалар, янги, ҳали ишлатилмаган кийимлар, юмшоқ ўйинчоқлар, боғ учун қўлқоплар, спорт шортиклари, қалпоқлар... рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин».

Ҳатто бир куни Леонардо уйга 1,5 метрли (тахминан 5 фут) ясама илонни ҳам олиб келган. «У уни икки марта олиб келди. Аниқ кўриниб турибдики, бу ўйинчоқ унга жуда ёққан», — деб қўшимча қилади мушукнинг эгаси.

Хелен Норт айни пайтда маҳаллий ижтимоий тармоқ гуруҳлари орқали қўшниларга тегишли буюмларни қайтаришга ҳаракат қилмоқда. Унинг айтишича, ҳозирча қўшнилар мушукнинг бу одатига юмшоқ муносабатда бўлишмоқда ва бу ҳолат кўпчиликнинг юзида табассум уйғотмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Леонардо да Пинчи лақабли мушук қўшниларнинг кийимларини ўғирламоқда