Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш бўйича дунёдаги илк қонунни жорий қилмоқда. Дастлабки истиснога қарамай, YouTube ҳам ушбу тақиқ рўйхатига киритилди.
Янги тартибга кўра, TikTok, Instagram, Facebook, Snapchat, X (собиқ Twitter) ва YouTube платформаларида 16 ёшдан кичиклар аккаунт очиши тақиқланади. Қонун 2025-йил декабр ойидан кучга киради. Фойдаланувчилар видео кўриши мумкин бўлади, аммо рўйхатдан ўтиш, изоҳ ёзиш ёки видео жойлаш тақиқланади.
Google’га тегишли YouTube бу қарорга қарши чиқиб, у ижтимоий тармоқ эмаслигини ва болаларга фойдали контент таклиф қилишини таъкидлади. Бироқ, Австралия eХавфсизлик комиссияси уни “зарарли контент кўп учрайдиган платформа” сифатида тавсифлаб, тақиқлашни тавсия қилди.
Бош вазир Энтони Албанезе бу чорани “ижтимоий тармоқларнинг болаларга салбий таъсирини камайтириш йўлидаги муҳим қадам” деб атади. Алоқа вазири Аника Уэллс эса, “биз ҳуқуқий таҳдидлардан чўчимаймиз — бу болалар саломатлиги учун кураш”, деди.
Янги қонунга амал қилмаган технологик компаниялар 50 миллион Австралия долларигача жаримага тортилиши мумкин. Улар мавжуд аккаунтларни ўчириш, янги рўйхатдан ўтишни тўхтатиш ва чекловларни бузадиган ҳаракатларга барҳам бериши талаб этилади.
Австралияда YouTubeдан фойдаланиш чекланди
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар