date

Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг йирик қурол заводига зарба берди

Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг йирик қурол заводига зарба берди

Исроил ва Ливан ўртасидаги кескинлик янада авж олмоқда. Исроил Мудофаа вазири Исраэлт Катцнинг маълум қилишича, Исроил Қуролли кучлари Ливаннинг шарқида жойлашган Бекаа водийсидаги “Ҳизбуллоҳ”га тегишли муҳим ҳарбий объектни нишонга олди.

Ушбу объект "Ҳизбуллоҳ"нинг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчи заводларидан бири ҳисобланади. Вазирнинг таъкидлашича, бу завод Исроил хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётганини инобатга олган ҳолда, уни йўқ қилиш бўйича аниқ ва самарали операция ўтказилган.

Бундан ташқари, “Ҳизбуллоҳ” ўз ҳарбий салоҳиятини қайта тиклашга уринган бошқа инфратузилмалар ҳам ҳужумга учради. Катцнинг сўзларига кўра, бу ҳаракатлар Исроилнинг хавфсизлигини таъминлаш ва минтақадаги барқарорликни сақлаш мақсадида амалга оширилган.

Маълумот учун, сўнгги ойларда Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги тўқнашувлар тобора кўпаймоқда. Мутахассислар эса ушбу зарбаларни кенг кўламли тўқнашувларга йўл очмаслиги учун дипломатик чоралар кўрилиши зарурлигини таъкидлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг йирик қурол заводига зарба берди