
Россия президенти Владимир Путин мамлакат фуқароларини фуқароликдан маҳрум қилиш имконини берувчи янги қонун имзолади. Янги тартибга кўра, эндиликда 72 турдаги жиноят содир этган шахслар Россия фуқаролигидан маҳрум қилиниши мумкин.
"ТАСС" нашри ёзишича, мазкур рўйхатга қотиллик, терроризм, шантаж, давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлар, шунингдек, Россияга қарши йўналтирилган халқаро тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш каби оғир жиноятлар киритилган.
Қонунга мувофиқ, жамоавий зўрлаш, вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик, болалар порнографиясини тарқатиш, терроризмни тарғиб қилиш ва уни молиялаштириш каби жиноятлар учун ҳам фуқароликдан маҳрум этиш чораси кўрилади.
Мутахассислар фикрича, мазкур қонун Россиядаги ҳуқуқий тизимни янада қаттиқроқ назоратга олишга хизмат қилади. Қонун расман кучга кирган ва тегишли органлар томонидан амалга оширилиши бошланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!