date

Свен Улрайх: оғир фожиа сабаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди

Свен Улрайх: оғир фожиа сабаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди

Германиянинг машҳур “Бавария” клуби посбони, 36 ёшли тажрибали дарвозабон Свен Улрайх ўзининг шахсий ҳаётида юз берган юракни титратувчи фожиа ҳақида очиқ маълумот берди. Унинг айтишича, бир неча ҳафта аввал узоққа чўзилган оғир хасталик натижасида унинг 6 ёшли ўғли Лен ҳаётдан кўз юмган.

“Юракни тиладиган оғриқ билан шундай маълум қиламизки, ўғлимиз Лен бир неча ҳафта аввал давомли оғир касаллик туфайли ҳаёт билан видолашди. Бу ҳақда оммага очиқ баёнот бериш қарорини қабул қилиш биз учун жуда оғир бўлди. Бироқ, бу аниқлик киритиш мақсадида ҳам, атрофимиздаги яқинларимиз ва жамоатчилик учун зарур қадам деб ҳисобладик”, — дея баёнот берди Улрайх.

Унинг таъкидлашича, у ва рафиқаси қизлари билан биргаликда аста-секин ҳаётга қайтишга ҳаракат қилмоқдалар. Бундай оғир дамларда оила, дўстлар ва “Бавария” клуби томонидан кўрсатилган тушуниш ва моддий-маънавий кўмак улар учун ниҳоятда қадрли бўлган.

“Сўнгги ойларда бизни қўллаб-қувватлаган барча яқинларимизга, айниқса “Бавария” клубига миннатдорчилигимизни билдирмоқчиман. Бу қўллаб-қувватлаш биз учун жуда муҳим ва бағрикенглик тимсоли бўлди”, — деди дарвозабон самимий сўзларида.

Свен Улрайх, шунингдек, журналистлар ва жамоатчиликни унинг оиласига ҳурмат билан муносабатда бўлишга, қўшимча сўров ёки мурожаатлар билан юзага келиши мумкин бўлган руҳий зарбаларига сабаб бўлмасликка чақирди. У бундай оғир фожиада ҳар қандай инсон шахсий муҳитда тинчликка муҳтож бўлишини эътироф этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Свен Улрайх: оғир фожиа сабаб ҳаётимиз тубдан ўзгарди