date

Россияда экстремистик материалларни қидирганлик учун янги жарималар тасдиқланди

Россияда экстремистик материалларни қидирганлик учун янги жарималар тасдиқланди

Россия президенти Владимир Путин экстремистик деб тан олинган материалларни интернет орқали қасддан қидирганлик учун маъмурий жарима жорий этишни назарда тутувчи МЖтК (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) тузатишларига имзо чекди. Янгиликларни Кремл манбалари тасдиқлади.

Энди мамлакат Адлия вазирлиги юритадиган «экстремистик материаллар» рўйхатидаги (бугунги кунда 5,5 мингга яқин ёзув) нашрларни қидириш, жумладан, VPN орқали излаш учун ҳам жисмоний шахслар 3-5 минг рублгача жарима тўлайди. Яъни, фойдаланувчи махсус воситалардан фойдаланиб, бундай материалларга қасддан мурожаат қилгани аниқланса, тўловдан қочиб қутулмайди.

Яна бир муҳим янгилик — VPN рекламаси учун ҳам катта миқдордаги жарима белгиланди. Агар жисмоний шахслар бу хизматни тарғиб қилса, 50-80 минг рубл, мансабдор шахслар учун 80-150 минг рубл ва юридик шахслар учун 200-500 минг рублгача жарима ундирилади.

Бунда, VPN хизматидан шунчаки фойдаланиш ҳозирча ҳуқуқбузарлик эмас, аммо агар бу воситадан айнан «жавобгарликдан қочиш» ёки қонунбузарликни яшириш мақсадида фойдаланилса, бу оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.

Маълумот учун, 17 июль куни Давлат думасида қонун лойиҳасининг бир қатор ўқишларида экстремистик материалларни излаганлик учун жазо белгилаш ҳақидаги ўзгартиришлар киритилди ва қабул қилинди. Овоз бериш натижаларига кўра, 306 депутат «ёқлаб», 67 депутат «қарши», 22 депутат эса бетараф қолган.

Бу янгилик Россияда интернетдаги фаолият учун жавобгарлик янада кучайганини, айниқса, давлат томонидан таъқиқланган ёки назорат қилинадиган контентга нисбатан қатъий чоралар кўрилаётганини кўрсатади. Янги қонун 2025 йил 1 сентябрдан амалга киритилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда экстремистик материалларни қидирганлик учун янги жарималар тасдиқланди