date

Ғазо: Ёрдамга муҳтож аҳолига ўқ узилди, камида 10 киши ҳалок бўлди

Ғазо: Ёрдамга муҳтож аҳолига ўқ узилди, камида 10 киши ҳалок бўлди
Ғазо секторида исроилликлар томонидан қўллаб-қувватланадиган Gaza Humanitarian Foundation (GHF) ёрдам марказлари яқинида Исроил ҳарбийлари яна ўқ узди. Маҳаллий гувоҳлар ва соғлиқни сақлаш ходимларининг хабар беришича, шанба куни рўй берган ҳодисаларда камида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.

Ушбу ҳодиса АҚШ расмийлари GHF марказига ташриф буюриб, тизимни "ажойиб ютуқ" деб атаганидан бир кун ўтиб содир бўлди. GHF АҚШ кўмагида май ойида ишга туширилган бўлиб, Исроил томонидан БМТ ўрнига танланган муқобил ёрдам тизими ҳисобланади.

Сўнгги кунларда Ғазода озиқ-овқат танқислиги яна кучайган. БМТ маълумотларига кўра, майдан июл охиригача GHF марказлари атрофида 859 киши ҳалок бўлган. Бошқа тарафдан, Исроил армияси ва GHF воқеалар юз берган жойда уларнинг иштироки бўлганини рад этмоқда.

Шу билан бирга, Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида озиқ-овқат етишмовчилиги сабабли 7 фаластинлик, жумладан бир бола вафот этганини билдирди. Уруш бошланганидан бери 93 бола ва 76 катта ёшли киши очликдан ҳалок бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазо: Ёрдамга муҳтож аҳолига ўқ узилди, камида 10 киши ҳалок бўлди