date

Барселонада 10 ёшли бола нима сабабдан аэропортда қолдирилди?

Барселонада 10 ёшли бола нима сабабдан аэропортда қолдирилди?

Испанияда содир бўлган ҳайратомуз воқеа жамоатчиликда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлди. Барселонадаги Эль-Прат халқаро аэропортида 10 ёшли бола паспорт муҳлатининг тугагани сабабли рейсга чиқолмади ва ота-онаси уни аэропортда қолдириб, ўзлари таътилга учиб кетишди.

Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар тарқатди. Маълумотларга кўра, оила таътилга йўл олишни режалаштирган, аммо бола рейсга чиқиши учун керакли ҳужжатларга эга эмас эди — унинг паспорти амалда бўлмаган ва визаси ҳам йўқ эди.

Аэропорт ходимларининг айтишича, бола рейсга чиқолмаганидан сўнг ота-онаси қариндошларидан бирини чақиришга келишиб, ўзлари учиб кетишган. Болани эса аэропорт ходимлари ёлғиз ҳолда топиб, полицияга хабар беришган.

"Мен диспетчерман ва турли ҳолатларни кўрганман, аммо бу ҳолат тубанликдир. Қандай қилиб ота-она ўз фарзандини ҳужжат муаммоси туфайли аэропортда қолдириб кетиши мумкин? Қариндош соатлар давомида етиб келмаслиги мумкин. Бироқ улар шошмасдан учиб кетишган", — дейди шов-шувли воқеани ижтимоий тармоқларда ёзган диспетчер.

Полиция боланинг ота-онасини топиб, аэропортга олиб келди. Улар фарзандини қариндоши олиб кетишини режалаштиришганини билдиришган. Ҳозирда ушбу иш бўйича жиноий жавобгарлик масаласи аниқ эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Барселонада 10 ёшли бола нима сабабдан аэропортда қолдирилди?