АҚШнинг Starbase Brewing пивовар компанияси ва Jaguar Space аэрокосмик ташкилоти ҳамкорликда тажриба ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда — илк бор пиво космосда тайёрланади. Бу ҳақда лойиҳа ташкилотчилари ижтимоий тармоқларда маълум қилдилар.
MicroBrew-1 номини олган лойиҳа доирасида "Халқаро космик станция (МКС)"га махсус контейнер юборилади. Унда солод экстракти ва пиво тайёрлашда асосий рол ўйнайдиган дрож (хамиртуруш) сақланади. Космонавтлар станцияда ушбу пробиркалардаги ферментация (брожение) жараёнини ўзлари ишга туширади.
«Бу вазифа икки йиллик илмий изланиш ва тайёргарлик натижаси», — дейди Jaguar Space ва лойиҳа раҳбари, микробиолог Луис Зеа.
Тайёр бўлган суюқлик маълум муддат давомида космосда сақланади ва кейин уни Ерга қайтариш режалаштирилган. Бу жараён орқали олимлар космик муҳит — хусусан, микрогравитация ва радиациянинг дрож фаолиятига ва тайёр маҳсулотнинг хусусиятларига қандай таъсир ўтказишини ўрганишади.
Ушбу маълумотлар келгусида Марс ёки бошқа сайёраларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини жойида ишлаб чиқариш борасида муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, Jaguar Space яна бир тажриба устида ҳам иш олиб бормоқда — у ҳам микрогравитация ва космик радиация шароитида ферментация жараёнини таҳлил қилишга қаратилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!