Япония ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мамлакат бўйлаб тахминан 16 минг дона ўйинчоқ пистолетни бозордан қайтаришга қарор қилди. Сабаби — бу пистолетлар, аслида, ҳақиқий ўқ-дориларни ота оладиган қуролга айланиши мумкин. Бу ҳақда Pravilamag маълум қилди.
Real Gimmick номи билан сотилган мини-револьверлар, аслида, 12 ёшдан катта болалар учун мўлжалланган эди ва мамлакатдаги турли ўйин автоматларида совға сифатида тарқатилган. Бир қарашда безарар бўлиб кўринган бу ўйинчоқлар Хитойдан импорт қилинган ва улар билан пластик ўқлар ҳам бирга берилар эди.
Бироқ экспертизалар шуни кўрсатдики, ушбу қуроллар айрим техник ўзгартиришлар орқали буюк хавф туғдирувчи ҳақиқий қуролга айланиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар пистолетни бошқариш хавфли экани, у тасодифан портлаши ёки нотўғри йўналишда ўқ отиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Бу қуролларга эгалик қилиш Япония қонунчилигида қатъий тартибга солинган ва тегишли лицензиясиз бундай қуролни сақлаш жиноий жавобгарликка олиб келади.
Ҳозирда полиция барча харидорлар ва фойдаланувчиларни бу қуролларни топширишга чақирар экан, жамият хавфсизлиги ҳамда болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида тезкор чоралар кўрилмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!