date

Стив Жобснинг қизи турмушга чиқди – маросим ҳақида барчаси

Стив Жобснинг қизи турмушга чиқди – маросим ҳақида барчаси

Июль ойининг охирида Apple асосчиларидан бири, марҳум Стив Жобснинг кичик қизи Ева Жобс турмуш қурди. Унинг танлови британлик олимпиада чемпиони Гарри Чарльз бўлди. Бу ҳақда Peopletalk маълум қилди.

Ёш жуфтлик тўйдаги расмларини эълон қилган бўлиб, уларда Ева ва Гарри классик никоҳ либосларида камерага табассум билан қараб туришган. Расм остида Ева Жобс шундай деб ёзди:

«Биз турмуш қурдик! Бу ҳаётимдаги энг сеҳрли ҳафта бўлди. Менга ёрдам берган барчага миннатдорлик билдираман. Севаман!»

Ева Жобс ва Гарри Чарльз ўртасидаги муносабатлар 2022 йилда бошланган. Улар ўз муносабатларини расман 2024 йил ёз ойларида ошкор қилишган. Ева ўшанда Париждаги Олимпия ўйинларида ғалаба қозонган турмуш ўртоғини ижтимоий тармоқларда самимий табриклаган эди.

Тўй маросими Буюк Британиянинг Котсуолдс минтақасида жойлашган тарихий Грейт-Тью қишлоғида ўтказилди. Никоҳ тантанаси Эстель мулкида бўлиб ўтди – бу ер бир неча кун давомида юқори даражадаги тантаналарга гувоҳ бўлди.

Асосий маросим ХII асрда қурилган ва ҳудуддаги энг чиройли ибодатхоналардан бири ҳисобланган «Сент Майкл ва Барча Фаришталар» черковида ўтказилди. Маросим нафақат яқинлари, балки халқаро оммавий ахборот воситалари диққат марказига ҳам бўлди.

Маълумот учун, Ева Жобс нафақат Стив Жобснинг меросхўри сифатида, балки мустақил шахс сифатида ҳам эътибор қозонган. У мода, тадбиркорлик ва жамият фаолияти билан шуғулланиб, ижтимоий тармоқларда кенг аудиторияга эга бўлган ёшлардан биридир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Стив Жобснинг қизи турмушга чиқди – маросим ҳақида барчаси